Лукаку кейинги мавсумни "Челси"да ўтказади
Айни дам "интер"да ижара асосида тўп тепаётган "Челси" футболчиси Ромелу Лукакунинг келажаги сўроқ остида турибди. У мавсум сўнггида миланликлар сафини тарк этиши аниқ бўлган. "Аристократлар" ҳам бельгиялик ҳужумчи билан ҳамкорликни тўхтатмоқчи.
"Tele Football" нашри хабар беришича, агарда Почеттино "Челси" бош мураббийига айланса, Лукакуга имкон беради ва 29 ёшли футболчи кейинги мавсумни Лондон жамоасида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ромелу 2019 йил "Интер"дан "Челси"га 113 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар