Лукаку МЮ машғулотларини ўтказиб юборди, у клубни тарк этиши мумкин
Ads

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку жамоасининг Австралиядаги машғулотини ўтказиб юборди. Клуб эса бельгиялик футболчининг тренажёр залида шуғулланганлигини иддао қилмоқда. Футболчига яқин бўлган манбаларнинг хабар беришича Лукакуда кичик жароҳат бор.

Аммо маҳаллий нашрлар ушбу ҳолатни Ромелунинг "Интер"га кўчиб ўтиши билан боғлашмоқда. Илгарироқ итальян ва инглиз клублари бу борада музокара ўтказаётганлиги борасида хабарлар тарқалган эди.