Лукаку нега
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукакуни ортиқча вазн тўплагани учун сотиб юборган. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра манкуанликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер барча футболчилардан ёзги таътилдан ажойиб формада қайтиб, янги мавсумга тайёргарликка дарҳол киришишни сўраган. Бироқ, Лукаку “қизил иблислар” қароргоҳига 4 кг ортиқча вазн билан келган. Шундан сўнг норвегиялик мутахассис унинг трансферига руҳсат берган.

Маълумот учун, “Интер” Лукакуни 65 млн евро эвазига сотиб олди.