Лукаку нега МЮдан кетмоқчи?
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку мавсумлар оралиғида жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли бельгиялик футболчига “қизил иблислар” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ундан қандай фойдаланаётгани ёқмаяпти. Лукакуга эса "Интер"дан яхшигина таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум МЮ сафида 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг манкуанликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bahodir Jo‘rayev
24/05/2019 10:28
Navbahorga kel seni kutib olamiz va daxshatli formaga kirishinhda yordam qilamiz qo‘llab