Лукакунинг агенти: "Интер" ўз хоҳишини ошкора маълум қилди

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукакунинг агенти Федерико Пасторелло мижозига "Интер"дан таклифлар бўлаётганини тасдиқлади.

“Лукаку – эришиш қийин бўлган орзу. Лекин, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ деб ҳисоблайман.

“Интер” Лукакуни сотиб олишни хоҳлаши ҳақида ошкора маълум қилди. Кўрамиз, нималар бўлади”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, Лукакуни шахсан “нерадзуррилар”нинг янги бош мураббийи Антонио Конте жамоада кўришни хоҳламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!