Лукас Эрнандес ҳам "Атлетико" билан шартномасини узайтирди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячи Лукасом Эрнандес билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра 22 ёшли франциялик футболчи “матрасчилар” сафида 2024 йилнинг ёзига қадар қоладиган бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки, Гризманнинг олдинги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган эди.

Футболчининг янги келишув бўйича қанча маош олиши ва товон пули ҳақида маълумот ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” кеча шунингдек ҳужумчи Антуан Гризманн билан ҳам шартномани узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!