Лукас Моура "Аякс"га қарши ўйиндан сўнг: Бу ҳаётимдаги энг зўр оқшом бўлди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Лукас Моура кеча “Аякс”га қарши баҳсни ҳаётидаги энг зўр оқшом деб айтди.

“Нималарни ҳис қилаётганимни сўз билан ифодалай олмайман. Мен жамоадошлардан миннатдорман ва улар билан фахрланаман. Биз бу имконсиз эмаслигига ишонишдан тўхтамадик. Биз бугун боримизни бердик ва ғалабага муносибмиз. Менга қаранг, бу менинг ҳаётимдаги энг зўр пайт”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “шпорлар”нинг кечаги ўйинда киритган ҳар уччала голига ҳам айнан Моура муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!