Лукич қачон майдонга қайтади?

Хабарингиз бор, 26 июль куни бўлиб ўтган Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашувининг 11-дақиқасида "лочинлар"нинг сербиялик ҳимоячиси Славко Лукич жароҳат олган ва шифохонага олиб кетилганди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича шу куни Лукичнинг оёғига гипс қўйилди. Айни пайтда тажрибали ҳимоячи Сербияга жўнаб кетган ҳамда уйида жароҳатидан даволанмоқда.

Славко Лукичнинг қачон майдонга қайтиши кўпчилик мухлисларни қизиқтириши шубҳасиз. Маълум бўлишича, Лукич жароҳатидан бир ойда фориғ бўлади. Шундан сўнг, у якка тартибда машғулотлар ўташи мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dima Muratov
29/07/2019 21:26
Xa endi 2.3 oy indamaylar .
U xam yangi uylangan axir.