Лушан: "Бундан ортиқ ҳеч нарса қила олмас эдик"
Ўзбекистон кубок финалида "Навбаҳор" "Андижон"га сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.
"Навбаҳор"га бугун галабани ушлаб қолишга нима етишмади?
Концентрация. Бундай зарбаларни мингтасидан биттаси киради. Иккита стандартдан урилган голлар бу қўпол хато бўлди. Перцонал ўйнашдаги хатолар қиммат тушди.
Пеналтиларга нега жамоа тайёргарлик кўрди?
Албатта, бу доим кубог ойинидан один бўладиган холат. Барча бунга тайёрланади. Бу нормал холат.
"Навбаҳор"ни ўйинидан қониқдингизми?
99 фоиз. Йигитлар биз сўраган нарсани қилиб беришди. Муаммоларимиз бор эканлигини билдик. Улар яхши ўйнашди. Айниқса марказий ҳимоячилари. Бундан ортиқ ҳеч нарса қила олмас эдик. Менда ҳеч кимга этироз ёқ .
Раҳбарият сизга ишонишда давом этадими?
Бу савол менга эмас. Буни раҳбарият ҳал қилади.
Ҳомяковга ютқаздингизми?
Ҳа, ҳақли равишда енгилдик. Ким гол урса, шу ғолиб бўладиган ўйин эди. Нима болганда ҳам мен ҳозир сизга буни тушунтира олмайман.
Фикрлар