Ляказетт: Венгер қўли остида ишлаш мен учун шараф бўлди
Ads

 

“Арсенал” ҳужумчиси Александр Ляказетт “Хаддерсфилд Таун”га қарши (1:0) кечган АПЛ 38-тур ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мазкур беллашув Арсен Венгер учун “тўпчилар” бошқарувидаги сўнггиси бўлди.

“Ғалаба қозониш муҳим эди, чунки бу Венгернинг “Арсенал”даги сўнгги беллашув эди. Жорий мавсумда етарлича ғалабаларни қўлга кирита олмадик. Менимча мавсумни аъло даражада якунладик.

Венгер қўли остида ишлаш мен учун шараф бўлди. У “Аренал” учун кўп ишларни амалга оширган ажойиб мураббий ва менежер. Умид қиламанки, бизга яхши мураббий келади ва Венгер ишини давом эттиради”, – деди франциялик футболчи.