Ляказетт: Ёшлигимдан “Арсенал”да ўйнашни орзу қилганман
Ads

Бундан бир неча соат олдин “Арсенал” 60 млн евро(турли бонуслар билан) эвазига “Лион” ҳужумчисини сотиб олгани ҳақида хабар берган эдик. Француз ҳужумчиси “тўпчилар” расмий сайти учун ўзининг илк интервюсини бериб ўтди.

Ляказетт “Арсенал” учун қанчага тушгани маълум бўлди 

“Албатта, мен “Арсенал” сафига кўчиб ўтганимдан фахрланаман. Чунки, “Арсенал” – буюк клуб.

Болаликдан, Анри ва бошқа французлар сабабли, шу жамоада ўйнашни орзу қилар эдим. Бугун менинг орзуим ушалди.

Расман! Ляказетт “Арсенал”га ўтди 

“Арсенал” улкан тарихга эга жамоа саналади. Қолаверса, жамоани анча йиллардан буён бир мураббий бошқариб келади. Бу стабилликни таъминлайди. Бу нарса эса менга ёқади.

Бундан ташқари,  клубда французлар кўп. Ушбу жиҳат жамоага тез киришиб кетишимга ёрдамлашади.

Мен бу жамоа либосини  кийишга муносиб эканлигимни исботлайман”, – деб айтиб ўтди Ляказетт.