Лёв Санега жавоб бериб юборди

У 9 сентябр куни Перуга қарши кечадиган ўртоқлик ўйинида майдонга тушмайди.

"Лерой Сане бош мураббийи Йоахим Лёв билан гаплашгач, шахсий сабабларга кўра терма жамоа лагерини тарк этди ва Перуга қарши беллашувни ўтказиб юборади", - дейилади Германия терма жамоаси матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Кеча Миллатлар лигаси 1-туридан ўрин олган Францияга қарши ўйиннинг 83-дақиқасида Сане Марко Ройснинг ўрнига захирадан майдонга тушган эди.