Лёв: Шогирдларим ғалабага чанқоқ

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Конфедерациялар кубоги ярим финалида Мексика(4:1)га қарши кечган баҳсда сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоам бу турнирда кўп нарсани ўрганди. Ҳар бир ўйиннинг ўзига яраша тарафлари бор. Бу турнирдаги тажриба бошқа катта турнирларда хали асқотади. Бу йигитлар Ватан шарафини ҳимоя қилишга тайёрлар. Сўнгги ҳафта ичида биз ҳақиқий бир жамоага айландик. Жамоамдагилар терма жамоада ўйнашни ва бу турнрига келишни орзу қилишган ва шу боис, улар жуда ҳам ғалабага чанқоқ. Бу бизга ғалаба қозониш учун қўшинча ёрдам беради.

Бу натижадан хайратландимми? Албатта, мен финалга қадар етиб келишимизга ишонмаган эдим. Ярим финалда 4:1 ҳисобида ғалаба қозониш бу ажойиб натижа. Мени кўпроқ, жамоа янги даражага чиққани хурсанд этмоқда. Ўйин эса бу даражанинг натижасидир. Бизга Сочида қолганимиз ҳам фойда берди. Боиси, бизда тайёргарлик учун кўпроқ вақт бўлди”, – деб айтиб ўтди “немис машинаси” устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!