Любинко Друлович иштирокида Осиё чемпионати якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилади
Биласиз, январ ойида Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок етди ва якунда 4-ўринни егаллади.
Қитъа чемпионати якунларига бағишлаб ертага, 30-январ куни соат 11:00да ЎФA анжуманлар залида Любинко Друлович иштирокида матбуот анжумани ташкил етилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Aнжуманга барча турдаги ОAВ вакилларини таклиф етамиз. Матбуот анжумани давомида журналистлар олимпия терма жамоаси устозига мусобақа якунлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиш имконига ега бўлишади.
Фикрлар