Любинко Друлович Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Ўрунов нега чақирилмагани ва яхши натижа билан юртимизга қайтиши борасида

Бугун Таиланднинг Сонгхла шаҳрида U-23 Осиё чемпионати 1-туридан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович қатнашди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Олдинда қизиқарли ва жуда қийин тарзда кечиши кутилаётган мусобақа турипти. Гуруҳимиз мураккаб, тенг кучли жамоалардан ташкил топган. Айни пайтда эътиборимиз Эронга қарши учрашувга қаратилган. Бу жамоани мағлубиятга учратганимиздан сўнг бошқа ўйинлар ҳақида ўйлаймиз.

Таиландда биринчи марта бўлиб турипмиз. Бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар, жароҳатлар ва бошқа муаммолар йўқ. Барчасидан мамнунмиз.

drulovich_2

Остон Ўрунов? Таркибга айни пайтдаги энг яхши футболчиларни чақирганмиз. Шунинг учун ҳозир сафимизда бўлмаган ҳфутболчи ҳақида гапириш тўғри эмас, деб ўйлайман. Шунинг учун бизга ишонинглар ва чиройли ғалабалар билан Ўзбекистонга қайтамиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bahriddinjon
08/01/2020 11:30
Olga UZBEKISTON