Маъмур Икромов "Локомотив"ни тарк этди

Тошкентнинг «Локомотив» клубида ҳам эътиборга молик ўзгаришлар юз бермоқда. Бош мураббийликка Андрей Фёдоров қайтарилганидан хабарингиз бор. Таркибда эса шунга яраша ўзгаришлар бошланди. Айтиш жоизки, «Темирйўлчилар» сафини дарвозабон Маъмур Икромов ҳам тарк этди.

У «Локомотив» шарафини 2015 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. Шу вақт давомида клуб билан Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони бўлди. Шунингдек, Кубок баҳсларида ҳам зафар қучганди. Аммо Икромов кўп вақтини захирада ўтказишга мажбур бўлди. Чунки клубда ундан ташқари Игнатий Нестеров ҳамда Жавоҳир Илёсов каби дарвозабонлар ҳам борлигини унутмаслик керак.

Икромов эса ўтган мавсумда асосан Кубок баҳсларида майдонга тушди. Мавсум ниҳоясига етгач Маъмурнинг клуб билан тузган шартномаси тугади ва шу сабабли «Локомотив»ни тарк этишга қарор қилди. Ушбу хабарни унинг ўзи ҳам тасдиқлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, «Локомоив» клуби эртага хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Дубайга жўнаб кетади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ободон
03/01/2020 08:40
Нос чекар федеров узини уйинчиларини йигадида