Маъмур Саидқосимовнинг ўрнини Бекзод Арипов эгаллади

Жумладан, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ҳакамлар ва назоратчилар билан иш олиб боришни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаментига ёш мутахассис Бекзод Арипов тайинланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
 
Бекзод Арипов 1989 йил 19 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Ўз вақтида "Чиғатой", "Пахтакор", "Бунёдкор" клубларида футболчи сифатида тўп сурган. Бунгача Бекзод Арипов Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида ишлаб келаётганди.
 
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ушбу лавозимда Маъмур Саидқосимов фаолият олиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!