Мадагаскарда стадиондаги тартибсизлик оқибатида 1та мухлис ҳалок бўлди, 40дан ортиғи жароҳатланди

Антананариву шаҳрида Африка миллатлар кубоги саралаши доирасида бўлиб ўтган Мадагаскар ҳамда Сенегал (2:2) терма жамоалари ўртасидаги учрашувда стадионда тартибсизлик келиб чиқди. Оқибатда минглаб оломон оёқ остида қолган 1та мухлис ҳалок бўлди, 40дан ортиғи эса тан жароҳати олди.

Маълумотларга қараганда 22 минг томошабинга мўлжалланган стадион ўйин бошланмасидан олдин лиқ тўлган. Ишқибозлар хатто ўйингоҳнинг зиналарига ҳам ўтириб олишган. Полиция тарқатган хабарга кўра секторлар тўлгач стадион дарвозалари ёпилган, бироқ мухлислар ичкарига киришга ҳаракат қилишган. Бунинг оқибатида катта тартибсизлик келиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!