Мадинабону Маннопова Жаҳон Гран-присида дебют қилди

Болгарияда таэквондо бўйича София-2019 гран-присининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик олти нафар таэквондочи иштирок этишидан хабарингиз бор. Бугун Мадинабону Маннопова ва Никита Рафалович жангларда қатнашишади.

Бундан бироз аввал 2018 йилги Осиё ўйинлари кумуш медали соҳибаси Мадинабону Маннопова Жаҳон Гран-присидаги илк жангини ўтказди. 18 ёшли спортчимизга тажрибали хитойлик Юнтао Венрен рақиблик қилди. Кескин курашларга бой ўтган баҳсда Манноповага бирозгина тажриба етишмади - 12:17.


Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!