"Мадрид дербиси" олдидан Анчелоттида муаммолар пайдо бўлди...

"Реал" Мадрид жамоаси Испания кубоги доирасида "Атлетико" Мадридга қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин олдидан "қироллик клуби" сафида йўқотишлар мавжуд экани маълум бўлди. 

Қайд этилишича, таркибда Эден Азар, Дани Карвахаль, Орельен Тчуамени ва Лукас Васкес жароҳат орттириб олган. Улар бугун ҳам жамоа машғулотларида иштирок этмади.

Дербида қатнашиши номаълум бўлиб турган Алаба бугун машғулотларга киришди. У ўйинни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. 

Маълумот ўрнида, "Реал" - "Атлетико" беллашуви 27 январь куни 01:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!