Мадрид дербиси олдидан Симеоне “Реал”дан шикоят қилди
Ads

 

“Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Реал”га қарши кечадиган Мадрид дербиси олдида ўз фикрларини билдириб ўтди. Хусусан, аргентиналик мутахасси рақиб энг кучли футболчиларни тўплаб олганини айтди.

“Биз дунёнинг энг кучли клуби қарши ўйнаймиз. “Реал” кетма-кет икки бор ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган ягона жамоа. Шунигдек, бўлажак рақибимиз ўтган мавсум Испания чемпиони бўлди. Ҳозирда улар энг кучли клублардан бири.

Аммо шуни айтиш керакки, “Реал” Испания клубларидаги энг яхши ёш футболчиларни териб олди. Бу орқали “Реал” истиқболли футболчилар бошқа жамоага насиб этмаслигини таъминлайди. Уларнинг барчаси захирада, аммо “Реал” захирасида”, – деди Симеоне.