Мадрид ЕЧЛ финалини кутмоқда

Жорий йилги Европа чемпионлар лигасининг финали учун Мадрид шаҳри мезбонлик қилиши мумкин.

Шаҳар мэри Хосе Луис Мартинес-Алмейда пойтахт нуфузли турнирни қабул қилишга тайёр эканини таъкидлаб ўтди.

"Мадрид учун катта янгилик бўлар эди, бу йўналишда дастлабки қадамлар ташланган", - дейди амалдор.

Агар вазият мэр айтганидек ривожланса, унда Мадрид 21 асрда Чемпионлар лигаси финалига кетма-кет мезбонлик қилган биринчи шаҳарга айланади.

Айни вақтда "Сантьяго Бернабеу"да таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини ҳисобга олинса, финал яна бир маротаба "Ванда Метрополитано"да ўтказилиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)