Мадрид клубида нималар бўляпти?! Зиданнинг ўрнини дўсти эгаллайдими?!

Зидан шогирдлари сўнгги ойларда жуда омадсиз учрашувлар ўтказмоқда. Трансфер учун сарфланган пуллар ўзини оқламади. Жамоа очко йўқотишда давом этмоқда. «Леванте»га қарши учрашувдаги мағлубият кўпчиликни ҳайрон қолдиргани йўқ. Зидан вирус юқтириб олганидан сўнг, клубнинг натижалари пасайиб кетди.

Айни дамда, «Реал» авлодлар алмашинувини бошдан кечириш арафасида турибди. Криштиану Роналду, Кейлор Навас, Гарет Бэйл сингари ижрочилар клубни тарк этди. Серхио Рамос, Марсело, Лука Модрич ва Лукас Васкес ҳам жомадонини йиғиштиришга тушган.

«Қироллик клуби» вазиятдан чиқиб кетиши учун Зидан тўғри қарорлар қабул қилиши керак. Акс холда, клубни бундан ҳам қийинроқ кунлар кутиб турибди.

Зидан кетса...

jaz4

Перес катта эҳтимол билан Почеттинони клубга олиб келмоқчи эди. Аргентиналик мураббий ПСЖ билан шартнома имзолади. Бу вазиятда Зиданнинг ўрнини фақат Раулгина эгаллаши мумкин. Ҳозирда Раул Бланко «Кастилья» билан яхши натижалар қайд этмоқда. Ўтган мавсумда мураббий қўл остида ёшлар жамоаси УЕФА чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. У бугунги кунда оптимал вариантлардан бири.

Мухлислар Зидан Анчелоттининг ўрнини эгаллаганда ҳам у қадар ишонч билан боқишмаган эди. Зайниддин жамоа постига келгач, «Реал» Европа чемпионлар лигасида кетма-кет 3 бор ғалаба қозонишни уддалаганди. Балки, Раулга ҳам омад кулиб боқар?! Испан нашрларининг маълум қилишича, клуб шортлистида Массемилиано Аллегри варианти ҳам мавжуд.

Керагидан ортиқ камтарин инсон

jaz3

Агар Аллегрида ўз кучига бўлган ишонч етарли бўлганида, у шу кунга қадар ҳеч бўлмаганда, Франция чемпионатида бир бор чемпион бўлгар эди. Англия ва Испания ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Италиялик журналистларнинг айтишича, Аллегри инглиз тилини ҳали ҳам ўзлаштирмаган. Шу камчилиги сабабли, «Барселона» ва «Челси» ўз вақтида ундан воз кечган эди.

Аллегри жамоага янги «қон қуйиш»и мумкин. Янги услуб ва янгича ёндашув бир хилликдан зериккан футболчиларга ҳам мотивация бериши турган гап. Соддароқ қилиб айтганда, Аллегри клубни оғир вазиятдан бир меъёрда олиб чиқиб кета олади. Ундан катта натижа кутмаслик лозим.

Вундеркинд мураббий

jaz2

Ҳозирда Переснинг рўйхатидаги захира варианти Юлиан Нагельсман бўлиб турибди. Ёш мураббий мағлубиятга учрашни жуда ёмон кўради. Катта ғалабаларга ҳали эришгани йўқ. У Мадрид клубида инқилоб қилиши мумкин.

Бу вариантни амалга ошириш осон бўлмади. Сабаби, Нагельсманга Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ҳам кўз тиккан. Немис нашрлари ёзда Флик истеъфо эълон қилишини ва унинг ўрнини ёш Юлиан эгаллашини тахмин қилишмоқда.

Агар воқеалар ривожи шу темпда кетса, Перес Юлианни қўлдан чиқариб юбориши мумкин. Бу танлов Мадрид клубининг халқаро аренадаги имиджи учун ҳам катта плюс бўлади. Янги ғояларга тўлиб тошган немис мутахассисининг «Реал»да қандай натижаларга эришиши кўпчиликка қизиқ. Бундай пиарни жуда хуш кўрувчи Перес имкониятни қўлдан чиқармасликка уриниб кўради.

Ишонч

jaz

Флорентина Пересда яна бир вариант бор эканлигини унутмаслик лозим. Зиданни жамоада олиб қолиш. Ўтган сафар француз ЕЧЛ финалида ғалаба қозониб, клубни тарк этган эди. Унинг ўрнини Перес Лопатеги ва Солари билан тўлдира олмади. Оқибатда, Зиданни ортга қайтаришга тўғри келди.

Бу сафар ҳам воқеа такрорланиши мумкин. Юқорида номзод қилиб кўрсатилган мураббийлар «қаймоқранглилар»ни 100 фоиз кучайтира олади, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Шундай экан, бу мавсум сўнгида Перес Зиданни ўз иш ўрнида қолдириши ҳам мумкин. Барчаси клубнинг Европа чемпионлар лигасида қандай иштирок этишига боғлиқ.

Агар иштирок ижобий баҳоланса, келаси мавсумда клубга трансферлар учун фантастик сумма ажратилиши мумкин. Ҳаммасини ёзда Перес ҳал этади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)