Мадрид суперклуби қимматга олган ўйинчини арзон сотиб юборади

CHERY AUTO

Испания чемпионатида иштирок этаётган Мадриднинг “Атлетико” клуби англиялик ярим ҳимоячиси Конор Галлахерни қишки трансфер ойнаси пайтида сотиб юбориши кутиляпти.

Tecno

“Челси” тарбияланувчиси бўлган футболчини “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

- Фикримча, Конор Галлахер қишда ёки ёзги трансферлар даврида “Атлетико”ни тарк этиш эҳтимоли катта. Бу битим формуласига боғлиқ бўлади.

“Манчестер Юнайтед” август ойида ҳам унга қизиқиш билдирган эди, аммо “Атлетико” ўйинчини ижарага қўйиб юборишни рад этганди.

Агар қишда Галлахер бўйича тўлиқ трансфер таклифи келса, вазият бошқача бўлади. Хусусан, январь ойида англиялик футболчини 30 миллион еврога трансфер қилиш имкони бор, - деди Фабрицио Романо.

Галлахер “Атлетико”га 2024 йилнинг  ёзида 34 миллион фунт (39 миллион евро) эвазига кўчиб ўтган эди. 25 ёшли футболчи жорий мавсумда мадридликларнинг бошланғич таркибига киришга қийналмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!