Мадридликлар “Барса”ни кўндиролмади

“Барселона” раҳбарияти Мадрид клуби – “Атлетико”дан футболчи алмаштириш бўйича таклиф олди.

Диего Симеоне Жоау Феликсдан воз кечганидан кейин португалиялик юлдуз ўрнига бошқа кучли форвардга эҳтиёж сезмоқда.

Шу боис мадрилликлар каталонияликлар ҳужумчиси Мемфис Депайни олиб, ўрнига ярим ҳимоячи Тома Лемарни “Барселона”га жўнатмоқчи эди.

Таниқли журналист Жерар Ромера “Барселона” президенти Жоан Лапорта мадридликларнинг бу таклифини қабул қилмаганини билдирди. Манбанинг таъкидлашича, каталонияликлар мавсум охирида шартномаси тугайдиган футболчини сотиб юбориш орқали трансфер қилишни мўлжаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!