Мадридликлар катта трансферни расман эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” клуби расмий сайти орқали марказий ҳимоячи Кристиан Ромеронинг “Тоттенхэм”дан жамоага ўтганини эълон қилди.

28 ёшли футболчи билан тузилган шартнома 2031 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Аввалроқ журналист Фабрицио Романо “матрасчилар” 2022 йилги жаҳон чемпиони трансфери учун 40 миллион евро тўлаши, шунингдек, футболчи келажакда қайта сотилган тақдирда 15 фоиз улушга эга бўлиши ҳақида хабар берган эди.

Ромеро 2022 йил ёзидан бери “Тоттенхэм” сафида тўп тепди. Шу вақт давомида ҳимоячи барча мусобақаларда 156 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!