Мадридликлар “Манчестер Сити” юлдузига кўз тикди

Мадриднинг иккинчи клуби – “Атлетико” ҳам ёзда ўз таркибини кучайтиришга қарор қилди.

Marca нашрининг ёзишича, мадридликларнинг асосий нишони сифатида “Манчестер Сити”даги жаҳон чемпиони Хулиан Альварес танланди.

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне ҳамюртига “Манчестер Сити”да етишмаётган эътиборни ваъда қиляпти. Аргентиналик юлдуз “шаҳарликлар” сафида Эрлинг Холанднинг соясида қолиб кетмоқда.

“Атлетико” мураббийлар штаби Альваресни асосий ҳужумчи сифатида ўйнатишга тайёр.

Бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. 24 ёшли ҳужумчи 90 миллион еврога баҳоланмоқда. Қолаверса, “Сити” уни қўйиб юборишга, Хулиан эса, Испанияга кўчиб ўтишга рози бўлиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!