Мадридликлар қўшнимизга футбол академияси очиб беради

  • 12 июнь, 2024, 22:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мадриднинг “Атлетико” клуби раҳбари Энрике Сересо Торрес билан учрашди.

Tecno

Учрашувда Қозоғистон президентига мамлакатда “Атлетико” футбол академиясини очишга мўлжалланган лойиҳа тақдим этилди. Тоқаев  футбол ривожига хизмат қиладиган бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Атлетико” футбол академиясини Талгар шаҳридаги Akbulak Олимпия маркази базасида очиш режалаштирилган.

Учрашувда Энрике Сересо Торрес давлат раҳбарига “Атлетико” футболчилари автографи туширилган футболкани совға қилди.

“Атлетико” 11 карра Испания чемпиони, ўн карра мамлакат кубоги соҳиби ва уч карра Европа Лигаси ғолиби ҳисобланади. Бундан ташқари, бу жамоа ўз тарихида икки бор Европа Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!