Мадридликлар “Реал” ва “Барса” дарвозасини тешиб ташлаган ҳужумчини олмоқчи
Мадриднинг “Атлетико” клуби ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғида жиддий ўзгартиришлар қилишни режалаштирмоқда.
Диего Симеоне бирданига икки ҳужумчи – Альваро Мората ва Мэмфис Депайдан воз кечишга тайёр.
Аргентиналик мутахассис ҳужум чизиғида “Реал” дарвозасига бир ўйинда тўртта гол урган форвард Александр Сёрлоттни кўрмоқчи. 28 ёшли ҳужумчи бу мавсум “Барселона” дарвозасини ҳам икки учрашувда бир мартадан ишғол қилди.
“Атлетико” нишонида “Жирона” ҳужумчиси Артём Довбик ҳам бор. Украиналик футболчи “Барселона”га қарши иккита учрашувда ҳам ҳисобни очиб, жамоасининг икки ғалабасига пойдевор қўйган эди.
Умумий ҳисобда, Ла Лигада Сёрлотт 23 та, Досбик эса, 21 та тўп киритди. “Атлетико” ҳужумчиларидан Мората ўз ҳисобига 15 та, Депай 5 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар