Мадридликлар юлдузи ниҳоят ўзига янги жамоа топди

Анчадан бери Испания чемпионатидан кетиши муҳокама қилинаётган Мадриднинг “Атлетико”жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини АҚШда давом эттирадиган бўлди.

ESPN маълумотига кўра, франциялик тўпурар “Орландо Сити” билан шартнома имзолашга яқин. Битим икки йилга мўлжалланган бўлиб, яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Қайд этилишича, Гризманн мадридликларнинг “Реал” қарши Мадрид дербисидаги 2:3 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг, клубни тарк этиб, янги жамоаси билан битимни расмийлаштириш учун Орландо шаҳрига учиб кетган.

У июль ойида MLS клубига қўшилиши кутилмоқда.

Шу вақтгача 33 ёшли футболчи мадридликлар сафида қолиб, мавсумни якунига етказади. Гризманн УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финалида “Барселона”га ва Испания кубоги финалида “Реал Сосьедад”га қарши ўйинларда иштирок этади.

Гризманн “Атлетико Мадрид” тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У фаолияти давомида 210 та тўп киритган. Бироқ бош мураббий  Диего Симеоне қўл остида жамоа билан катта соврин юта олмаган. 2024 йилда у Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаган. Гризманн 2018 йили жаҳон чемпиони бўлган.

Манба ёзишича, Диего Симеоне футболчининг бошқа клубга зтиш қарорини қўллаб-қувватламоқда. MLSда ёзги трансфер ойнаси 13 июль куни очилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!