Мадримовнинг фикрича, дунёнинг кучли 3 боксчиси!

Ўсмирлар ўртасида ўрта вазнда (69.9 кг) WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Исроил Мардимов, ўз талқинига кўра, дунёнинг энг кучли боксчиси номини айтди.

"Менимча, Иноуе, Кроуфорд ва Усик айни дамда энг кучли боксчилар. Уларнинг барчаси икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган. Ҳар бири жангдан жангга ўзгариб, ўзининг спорт формасини ажойиб тарзда намоён қилади. Шунингдек, Дмитрий Бивол ҳам кучлилар қаторида", - деди Исроил Мадримов.

Маълумот ўрнида, Мадримов санаб ўтган ҳар учала боксчи икки вазн тоифафсида мутлақ жаҳон чемпиони. Иноуе биринчи (48.9 кг) ва иккинчи (55.3кг) енгил вазн тоифаларида, Кроуфорд биринчи ярим ўрта вазн (63 кг) ва ярим ўрта вазн (66 кг) тоифаларида, Олександр Усик биринчи оғир вазн тоифаси (90.7 кг) ва супер оғир (+95 кг) вазн тоифаларида мутлақ жаҳон чемпиони.

Мадримов уч ҳамюртимиз билан машғулотларни давом эттирмоқда

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов ўзининг илк ҳимоя жангига тайёргарлик кўряпти. 

Машғулотлар Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штати, Индио шаҳрида давом этмоқда.

Эътиборлиси, Исроил Мадримовга машғулотларда ҳамюртларимиз Муроджон Аҳмадалиев, Бектемир Мелиқўзиев ва Ботир Аҳмедов ҳам ёрдам беряпти.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 3 август куни америкалик Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!