
Магда ҳоним ҳам таслим бўлди
Польшалик Магда Линетт ва швециялик Ребекке Петерсон учрашувига Хитойнинг Наньчан шаҳри мезбонлик қилди.
Кескин ва муросасиз ўтган ўйиннинг биринчи сетида 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган Магда, иккинчи сетда тай-брекда зафар қучди. Афсуски учинчи сет у учун омадсиз ўтди ва 6:7 ҳисобида таслим бўлди.
Шу тариқа Наньчан шаҳрида ўтаётган мусобақада Петерсон сербиялик Нина Стоянович билан куч синашадиган бўлди.
Комментарии