Мағлубият қимматга тушди. МЮ 15 футболчидан воз кечди
“Манчестер Юнайтед” Европа лигаси чорак финал жавоб учрашувида “Севилья”дан йирик ҳисобда мағлубиятга учраб, мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.
Энди бош мураббий Эрик тен Хаг келаси мавсум учун кучлироқ таркибни шакллантириш борасида бош қотиришга мажбур бўлмоқда.
The Times нашрининг ёзишича, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби талабга жавоб бермаётган 15 нафар футболчи хизматидан воз кечишга тайёр. Маълумотларга қараганда, кетадиганлар рўйхатида Давид де Хеа, Гарри Магуайр, Виктор Линделоф, Аарон Уан-Биссака, Скотт Мактоминай, Фред, Антони Марсьяль, Донни ван де Бек, Фил Жонс, Брендон Уильямс, Энтони Эланга, Аксель Туанзебе, Алекс Теллес, Эрик Байи, Дин Хендерсон киритилган.
Бу футболчилардан айримларининг шартномаси тугамоқда, баъзилари ижарага жўнатилган ва бир неча ўйинчи трансферга қўйилади.
Фикрлар