Мағлубият қимматга тушди. “Реал” бош мураббийни алмаштирмоқда

Чемпионлар лигасининг биринчи турида “Реал” ўзидан анча кучсиз ҳисобланган “Шахтёр”га ютқазиб қўйганидан кейин, “Қироллик клуби” раҳбарияти Зинедин Зидан ўрнига бошқа номзод қидира бошлади.

Айни пайтда мадридликлар франциялик мутахассис ўрнига Маурисио Почеттино ва “Кастилья”ни шуғуллантираётган Рауль Гонсалес номзодларини кўриб чиқмоқда.

Почеттино “Реал”ни қабул қилиш учун узоқ муддатли шартнома талаб қиляпти. Агар бунга эриша олса, жамоани тарк этиши тўғри келиб қолган тақдирда ҳам, битим муддати тугагунича маош олади. “Реал” анъанасида эса, ишдан кетган мураббийга шартнома муддатидан қатъи назар кетган мавсумининг қолган қисмидаги маоши тўлаб берилади.

Аввалроқ, клуб раҳбарияти Зинедин Зидан яроқсиз, деб баҳолаб, жамоадан кетказган футболчилар бошқа чемпионатларда муваффақиятли ўйнаб кетгани бўйича норозилик пайдо бўлганди.

“Реал” Рамоссиз ўйнай олмас экан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!