
Мағлубиятга қарамай, Шомуродов шериклари орасида энг юқори балл эгаларидан бири бўлди
Италия А Серияси 13-турида "Женоа" дебютант "Беневенто" майдонига сафар қилди. Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Генуяликлар бош мураббийи Элдор Шомуродовни дастлабки дақиқалардан ўйинга туширди ва 58-дақиқада захирага олди.
Майдонда ҳаракат қилган вақтида фаол ўйин кўрсатган футболчимиз "La Gazette dello Sport" нашри томонидан 6 баллга лойиқ кўрилди. Эътиборли жиҳати, бу кўрсаткич бўйича у жамоадошлари орасида энг яхшиларидан бири бўлди.
Фикрлар