"Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан, Италиядан мутахассис ёлладик" - Илёс Зейтуллаев
Суперлига 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев ўз фикрларин билдириб ўтди.
"Усмонали айни дамда жамоага катта ёрдам бермоқда. Уни тезлигидан келиб чиқиб уни ушбу позицияда ўйнатишга қарор қилдик. У ёмон ўйнамади, агар у вазиятлардан фойдалана олганида ҳозир уни мақтаётган бўлар эдик. Биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбордик. Ушбу ҳолат жамоага салбий таъсир қилди.
3:0 ҳисобида мағлуб бўлганимиздан сўнг қандай қилиб ижобий жиҳатлар ҳақида гапиришим мумкин. Биз учун оғир ҳолат. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Иккинчи таймда ҳам анча дадил эдик. Рақибимиз жуда яхши ўйин намойиш этди. Бугунги мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Жамоам бугун бундай тарзда мағлуб бўлишга лойиқ эмас эди. Жамоамга ҳеч қандай эътирозим йўқ.
Танаффус биз учун жуда муҳим. Футболчиларнинг жисмоний ҳолати анча ўсди. Жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича Италиядан мутахассис йўлладик. У жамоага ёрдам беради. Футболчиларнинг ҳолатини текшириб олишимиз керак. Вазиятга реал қарашимиз керак. "Бунёдкор" айни дамда лигада жон сақлаб қолиш учун қурашмоқда. Жорий мавсумдаги асосий мақсадимиз шу.
Фикрлар