Магомед Анкалаев Алекс Перейрага қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди
UFC’нинг россиялик таниқли жангчиларидан бири Магомед Анкалаев ярим оғир вазнда чемпионлик камарининг амалдаги соҳиби ҳисобланган бразилиялик Алекс Перейрага мурожаат қилди.
"Икки йил олдин Алекс мен билан жанг қилишга тайёр эмас эди. Менинг фикримча, ҳозир Перейра билан жанг мен учун, мен билан бўладиган жанг эса Алекс учун энг оғири бўлади”, — деб ёзди Магомед ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, бугун UFC 303 турнири доирасида Лас-Вегасда Алекс Перейра ва Жири Прохазка ўртасидаги реванш жанги иккинчи раунднинг бошидаёқ бразилиялик жангчининг ғалабаси билан якунланди. У чехиялик рақибини нокаутга учратди.
Фикрлар