Магуайр, Кейн ҳамда Мэддисоннинг ҳолати ҳақида хабар берилди

Англия – Эрон учрашувида Харри Магуайр ва Ҳарри Кейнлар жароҳат олиб, мажбурий ўзгаришлар амалга оширилди. Бу вазият инглиз мухлисларининг ҳавотирига сабаб бўлди. Аммо икки футболчи бугунги машғулотларда қатнашган ва катта эҳтимол билан жароҳати жиддий эмас.

Жеймс Мэддисон эса ҳали ҳам жамоа билан машғулотларда қатнашмаяпти. У “Лестер Сити” - ”Вест Ҳем” учрашувида жароҳат олганди. Қатардаги Мундиал ярим ҳимоячи учун биринчиси ҳисобланади. Бундан ташқри Каллум Уилсон ҳам бугун машғулотларда қатнашмаги ҳақида хабарлар бор.

Саутгейт шогирдлари 26 ноябрь куни АҚШга қарши майдонга тушиши керак. Уларнинг рақиби 1-турда Уельс билан дурранг ўйнади. Бу “уч шерлар”га гуруҳдан биринчи ўринда чиқиш имконини бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!