Магуайр шартномани узайтирганидан сўнг ҳиссиётлари билан бўлишди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Xарри Магуайр клуб билан шартномани узайтиргандан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаш – бу энг катта шараф. Бу мен ва оилам учун ҳар куни фахрли масъулият. Мен шу ажойиб клубда қолиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Жамоада барча совринлар учун курашишга қатъий қарор қилган ва мен ишонаманки, энг яхши лаҳзаларимиз ҳали олдимизда", — деди Магуайр клуб матбуот хизмати орқали.

Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатининг турнир жадвалида 31 турдан кейин 55 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!