Магуайр тез орада МЮга кўчиб ўтади ва дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланади

“Лестер” ҳимоячиси Харри Магуайр “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланишга яқин турибди.

Bleacher Report нашри мухбири Дина Жонснинг хабар беришича “қизил иблислар” 26 ёшли англиялик футболчининг трансфери масаласида “тулкилар” билан келишувга эришишган. Унга кўра МЮ Магуайрнинг трансфери учун “Лестер”га 80 млн фунт тўлайди.

Қайд этиш лозимки, агар ушбу трансфер амалга ошса, Магуайр дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланади.

Маълумот учун, Харри Магуайр ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 31та ўйинда иштирок этди ва 3та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!