Магуайр учун курашда "Эвертон" фаворит

"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Харри Магуайр трансфер ойнаси тугагунига қадар Эрик тен Хаг жамоасини тарк этиши мумкин. " Football Insider" хабарига кўра, "Эвертон" англиялик футболчини қўлга киритиш учун фаворит ҳисобланади.

Магуайрнинг "Эвертон"га трансфери қийин бўлади. Чунки "қизил иблислар" Харри учун тахминан 50 миллион евро талаб қилмоқда.

"Эвертон" бош мураббийи Шон Дайч Магуайрни жуда яхши кўради. "Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг ҳимоячи хизматига муҳтож эмас, у бу ҳақда раҳбариятга маълум қилган.

Маълумот учун, 30 ёшли ҳимоячига "Эвертон"дан ташқари Италия А Серияси клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!