Магуайрнинг судлангани жаҳон чемпионатига боришига тўсқинлик қилади
Греция суди чиқарган ҳукм Харри Магуайрнинг келаси ёзда Англия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига боришига тўсқинлик қилиши мумкин.
Ўтган чоршанба куни Греция суди Харри Магуайрни 2020 йил ёзида Миконос оролида дам олиш вақтида полиция ходимига енгил тан жароҳати етказиш, ҳибсга олишга қаршилик кўрсатиш ва пора беришга уринишда айбдор деб топди.
32 ёшли ҳимоячига 15 ойлик шартли қамоқ жазоси тайинланди, аммо у ҳали ҳам ўз айбини рад этмоқда ва Греция Олий судига апелляция беришни режалаштиряпти.
Агар апелляция рад этилса ёки белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаса, жиноят содир этган шахс сифатида Харри Магуайр АҚШга виза олишда муаммоларга дуч келади.
Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Маълумки, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.
Сўнгги ҳафталарда Харри Магуайр Манчестер Юнайтед сафида мунтазам майдонга тушмоқда. Тажрибали ҳимоячи март ойи охирида Англия миллий терма жамоаси таркибида Уругвай миллий терма жамоаси ва Япония миллий терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига чақирув олиши кутилмоқда.
Фикрлар