Маҳмуд Англияга йўл олади
Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан шартномаси якунланиб бораётган Маҳмуд Довуд фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда машҳур инсайдер Николо Скира хабар берди.
27 ёшли футболчини “Брайтон” клуби эркин агент сифатида ўз сафиша қўшиб олмоқчи. Германиялик футболчи аслида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.
У 2017 йили Дортмунд клубига кўчиб ўтганди. Сўнгги пайтда елкасидаги жароҳат туфайли етарли даража ўйин амалиётига эга бўла олмади. Жорий мавсумда Маҳмуд атиги ўнта учрашувда қатнашди холос.
Асосан таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланган Маҳмуд Довуд Германия терма жамоаси сафида ҳам икки марта майдонга тушган.
Фикрлар