Маҳмуд Ғоиповнинг профессионал рингдаги навбатдаги рақиби маълум (Фото)
Ads

Профессионал боксга ўтган ҳамюртимиз Маҳмуд Ғоипов учинчи жангини ўтказиш арафасида. Бу ҳақда боксчи ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

Маҳмуд Ғоипов 23 март куни россиялик Зураб Чаниевга қарши рингга кўтарилади. Жанг Екатеринбургдаги "RCC Boxing Academy" аренасида ўтказилади.

photo_2019-03-15_13-51-59

Маълумот ўрнида, Маҳмуд Ғоипов шу пайтга қадар 2 марта жанг ўтказган ва ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонган. Биттасида эса рақибини нокаутга учратганди.