Маҳмуд Мурадов: "Флойд кўргазмали жангларда 100 млн долларга қадар гонорар олади"

Маҳмуд Муродов UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва беш вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер ўртасидаги бокс жангига  қандай омиллар халақит бериши мумкинлигини айтди.

"Нурмагомедов билан жанг эҳтимоли жуда кам. Флойднинг ўзи фақат кўргазмали, шоу  жангларида иштирок этишини айтди. Бунинг учун у 10 дан бошлаб 100 миллион долларга қадар гонорар олади. Мисол учун, у Менни Пакьяо билан айнан шундай жанг борасида музокаралар олиб бормоқда”,- дея RT Мурадовнинг сўзларини келтирди.

Эслатиб ўтамиз: Мейвезер 2017 йил Конор Макгрегор билан ҳудди шундай жанг ўтказиб, уни нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!