Маҳмуд Мурадовнинг UFCдаги навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди
Аралаш жанг санъати (ММА) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (23-6, 14 КО) UFCдаги иккинчи жанг санаси ва унга рақиблик қиладиган спортчи номи маълум бўлди.
Ҳамюртимиз 7 декабрь куни "UFC on ESPN 7" турнири кечасида Тревор Смить (15-9) га қарши октагонга кўтариладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов "UFC Fight Night 160" кечасида италиялик Алессио Ди Кирикьога қарши дебют жангини ўтказиб, ғалабани қўлга киритган эди.
Фикрлар