Маҳорат бобида Роналду ва Мессига тенг футболчи бор

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти этиборини қозонган “Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Жек Грилиш “Манчестер Сити”даги ҳамкасби ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

- Менга Кевин де Брюйне жуда ёқади. У ажойиб футболчи. Мен унга ўхшаб ўйнашга ҳаракат қиламан. Айниқса, 8-рақам вазифасини бажаришда бу муҳим. Кевинни кўпчилик эътироф этмасада, у кўп нарсага қодир. У АПЛнинг энг зўр футболчиси. Роналду, Месси ва Мбаппе даражасида ўйин кўрсатмоқда, - деди Грилиш.

Кевин де Брюйне "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасидан четлатилса, "Реал"га ўтиш истагини билдирган эди. 

108638

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!