ПСЖ президенти "Барса"га футболчи алмашишни таклиф қилади
Сўнгги кунларда матбуотда «Барселона» клуби ПСЖ ярим ҳимоячисига қизиқаяпти, деган хабарлар пайдо бўлди. Гап Фабиан Руис ҳақида кетмоқда. У ҳақидаги маълумотларга кўра, футболчи яна Испания чемпионатига қайтишни истамоқда.
ПСЖ президенти Нассер ал-Хелаифи ва жамоа бош мураббийи Луис Энрике каталонияликларнинг Руисга бўлган қизиқишидан хабардор ва бу борада ўз режасини ишлаб чиққан.
El Nacional нашрининг RMC Sport манбасига таяниб ёзишича, парижликлар тажрибали ярим ҳимоячини «Камп Ноу»га қўйиб юборишга тайёр, аммо бунга жавобан «Барселона»дан Марк Бернални олишни истамоқда.
Хабарда қайд этилишича, 19 ёшли Берналь Луис Энрикенинг диққатини тортган. Ёш футболчи «Барселона» таркибида етарлича ўйин амалиётига эга эмас ва бу ҳолат ПСЖ учун имконият сифатида кўрилмоқда.

Фикрлар