Маҳрез дўппосланган сингилларига ёрдам бера олмади (фото)

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрезнинг сингиллари – Дунё ва Инес ўзларининг Париждаги салонида номаълум шахслар томонидан калтакланди.

Маълумотларга қараганда, жанжалга косметика муолажаларини олган мижоз қизнинг хизмат ҳақини тўламагани сабаб бўлган. Шундан кейин салонга 12 нафар эркак бостириб келиб, салон эгаси бўлган қизларни ва бошқа ходимларни дўппослаб кетган, салон жиҳозларига зиён етказган.

- Биз ҳайратда қолдик ва жароҳатландик.. Нега ундай қилишганини мен билмайман. Балки биз Маҳрезнинг сингиллари бўлганимиз учундир. Улар бақириб, ҳаммани ҳақорат қилишди. Ҳеч кимни ва ҳеч нарсани аяшмади. Биттаси мени бўғди, бошқаси Инесни оёғига тепиб йиқитди. Биз ҳурматга лойиқ ишлаб ўрганганмиз, - деди Дарё.

6379a475a4b39418f1949474394407f6-resize_crop_1Xquality_100Xallow_enlarge_0Xw_1200Xh_630

Риёд Маҳрезнинг ўзи бу вазиятда сингилларига ёрдам бера олмади. Унда коронавирус аниқлангани боис 7 сентябрдан бери қатъий карантинга олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!