Маҳрез Италияга кетишни истаяпти(ми)?

Англиянинг “Лестер” клуби ярим ҳимоячиси Риёд Маҳрез Италия “Рома” клуби томонидан билдирилган қизиқишга ўз муносабатини билдириб ўтди.

– Мен “Рома”нинг трансферим бўйича, клубга таклиф жўнатганидан хабардорман.  Агарда раҳбарият рухсат берса, бу мен музокараларга киришишни истаган энг буюк клуб бўларди, – дейди футболчи Sky Sports нашрига берган интерьюсида.

Қайд этиш лозим, олдинроқ марокашлик футболчига “Рома”дан ташқари “Барселона” ҳам қизиқиш билдиргани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)